Жиззахда 16 ёшли қиз отаси томонидан жинсий зўравонликка учрагани айтилмоқда, гумонланувчи қидирувга берилди
Зомин туманида 16 ёшли қиз отаси томонидан жинсий зўравонликка учрагани гумон қилинмоқда. Ҳолат ўқувчининг дарсларга қатнашмагани ортидан аниқланган. Ҳозирда қиз оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Жиноят иши қўзғатилиб, Россияга чиқиб кетган гумонланувчига қидирув эълон қилинди.
