Наманганда Қизил китобга киритилган иккита қушни сақлаган шахс 1,3 млрд сўм тўлаши белгиланди
Наманганда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган йиртқич қўшлар — итолғи ва қарчиғайни хонадонда сақлаб, улардан бирини 160 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Қушлар Тўрақўрғон туманидаги махсус питомникка топширилди. Унга 1,3 млрд сўмдан зиёд зарар ҳисобланди.
