Сурхондарёда 6,3 кг наркотикни чопонларга яшириб олиб кирган афғонистонлик эркак ушланди
Термиз халқаро савдо марказида чопонлар орасига яшириб, 6,3 кг гашишни $15 мингга сотмоқчи бўлган Афғонистон фуқароси ушланди. Унга нисбатан контрабанда ва наркотик савдоси моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Пахтаободда эса 1,1 кг гашиш ва 1946 дона «Регапен» сақлаган шахс қўлга олинди.
