Ўмон билан 5 млрд, Туркия билан 11,2 млрд долларлик лойиҳалар ижроси учун «йўл хариталари» тузилади
Ўмон, Иордания ва Туркия билан тузилган миллиардлаб долларлик келишувлар ижроси бўйича комплекс «йўл хариталари» ишлаб чиқилади. Шунингдек, 2027 йилги йирик халқаро тадбирларга тайёргарлик кўрилади ва 2030 йилгача электротехника экспорти 5 млрд долларга етказилади.
