Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кредитлашнинг янги механизмлари жорий этилади
Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг йирикроқ тоифага ўтиш суръатини 2030 йилгача икки баробар ошириш режалаштирилмоқда. Тадбиркорларга бир ариза билан бир нечта банкдан кредит таклифи олиш имконияти яратилади, ҳоким ёрдамчилари фаолияти эса сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
