Ўзбекистон OpenAI, Anthropic, Meta ва бошқа компанияларга СИни ўқитиш учун ўзбек тили корпусини тақдим этди
Ўзбекистон 20 млрд токенли ўзбек тили корпусини шакллантириб, уни OpenAI ва Anthropic каби дунёдаги етакчи сунъий интеллект ишлаб чиқувчиларига бепул тақдим этди. Лойиҳадан мақсад сунъий интеллектнинг ўзбек тилини тушуниш ва унда матн яратиш имкониятларини яхшилаш, деди рақамли технологиялар вазири.
