«Биринчи партияда рақибни ўрганишга ҳаракат қиласан». Синдаров ва Гукеш — шахмат тожи учун баҳснинг бошланиши ҳақида
Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун матч илк партиясидаги дурангдан сўнг нега ноодатий дебют танлагани, вақт устунлигидан қандай фойдаланишга урингани ва руҳий босимни қандай енгаётганини айтди. Гукеш ўзининг секин ўйнаганини тан олди, аммо вазиятни назорат қилганини таъкидлади.
