Абу Дабида ўзбек нон чакичларига бағишланган кўргазма тақдим этилди
БААнинг Абу Даби шаҳрида ўтган Nomad ярмаркасида «Ўрик гуллаганда: нон чакичлари» кўргазмаси тақдим этилди. Лойиҳа доирасида маҳаллий усталар ҳамда ўзбекистонлик ва хорижий дизайнерлар ҳамкорлигида яратилган 12 хил нон қолиплари намойиш қилинди.
