Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлардан бири деб топилди
Ўзбекистон 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтингида 198 та мамлакат ичида 81,03 балл билан 27-ўринни эгаллади. У саёҳат учун хавфсизлик даражаси «жуда юқори» бўлган давлатлар қаторига кирди. Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга эса рейтингда «юқори» хавфсизлик тоифаси берилди.
