ССВ поликлиникаларда электрон навбатлар фаолиятини тўхтатиб туришга қарши чиқди
Депутат оилавий поликлиникаларда электрон навбатлар фаолиятини тўхтатиб туришни таклиф қилиб, беморлар, жумладан, ҳаракатланиши чекланганлар учун ноқулайликларини кўрсатиб ўтди. ССВ раҳбари муаммолар борлигини тан олди, бироқ жонли навбатларга қайтиш фуқаролар аҳволини яхшиламаслигини таъкидлади.
