«Ҳайратланарли». Трамп совға қилинган айвонлар учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Трамп совға сифатида берилган, Вашингтон марказида ўрнатилган иккита айвон учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, уларни «ҲАЙРАТЛАНАРЛИ» деб атади. У ўзбекистонлик усталар ушбу айвонлар устида АҚШда бир неча ой ишлаганини айтди. Уларни ясашда 200 йиллик тоғ ёнғоғидан фойдаланилган.
