Швейцария Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларидан яна 252,5 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради
Швейцария Гулнора Каримованинг активларидан яна 252,5 млн долларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича битимни тасдиқлади. Пуллар «Ишонч» жамғармаси орқали болалар тиббий ёрдамини яхшилаш, онкологик касалликни эрта аниқлаш ва даволаш, мактаблар қуриш, шифокор ва ўқитувчилар малакасини оширишга сарфланади.
