Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун кечаётган баҳснинг илк партиясида дуранг ўйнади
Жавоҳир Синдаров Женевада ўтаётган жаҳон шахмат тожи учун матчда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан илк партияда дуранг қайд этди. Оқ доналарда ўйнаган ўзбекистонлик шахматчи дебютда кам учрайдиган юришни қўллади. Иккинчи партияда Синдаров қора доналарда ҳаракат қилади.
