Тўқимачилик, кимё саноати, минераллар ва аграр соҳа: Аммандаги бизнес форумда нималар муҳокама қилинди?
Ўзбекистон президенти ва Иордания қироли Амманда икки мамлакатнинг қўшма бизнес форумида ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларини белгилаб олди. Улар имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланганини олқишлади. Битим 300 турдаги товарга нисбатан божхона божларини пасайтиришни назарда тутади.
