Карлсен ва Накамура Синдаровни шахмат тожи учун матч фаворити деб ҳисобламоқда. Каспаров Гукешга устунлик берди
Шахматчилар Магнус Карлсен ва Хикару Накамура Жавоҳир Синдаровни Гукешга қарши жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган матч фаворити деб ҳисобламоқда. Гарри Каспаров эса ҳиндистонлик шахматчига тажрибаси сабаб устунлик берди. Баҳс 24 ноябрь куни 19:00 да бошланади, соврин жамғармаси — 2,5 млн доллар.
