Ўзбекистон президенти ва Иордания подшоҳи бир-бирини олий давлат мукофотлари билан тақдирлади
Амман шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II рафиқалари иштирокида учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон президентига «Ал Ҳусайн ибн Али» ордени, Иордания подшоҳига эса «Олий даражали дўстлик» ордени топширилди.
