«Давлат ва жамият мулоқотининг янги босқичи». Саида Мирзиёева — Зиёлилар кенгашидан кутилаётган натижалар ҳақида
Тошкентда Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди. Бунгача кенгаш учрашувлари ҳудудларда ўтказилган. Йиғилишда сўзга чиққан Саида Мирзиёева унинг ташкил этилишини давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотнинг янги босқичи деб атади, кутилаётган натижалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
