Тошкент туманидаги Кенсой қўрғонини Юнусобод билан боғловчи янги автобус йўналиши ишга туширилди
Тошкент туманидаги Кенсой қўрғонини пойтахтнинг Юнусобод тумани билан боғловчи 158-сонли автобус йўналиши ишга туширилди. Йўналишда 10 та ўрта сиғимли автобус хизмат кўрсатади. Автобуслар «Юнусобод Универсам»гача ҳаракатланади.
