Тошкентда 64 миллиондан ортиқ USDT криптоактивлари айланмаси билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Тошкентнинг Яшнобод туманида жиноий даромадларни криптоактивларга айирбошлаш орқали уларнинг асл манбасини яшириш билан шуғулланган уч шахс ушланди. Уларнинг қурилмаларида жами 64 миллиондан ортиқ USDT (қарийб 768,38 млрд сўм) миқдорида молиявий операциялар ўтказилгани аниқланди.
