«Пулларни алмаштириш шарт эмас». Ўзбекистон Марказий банки банкнот ва тангаларга қўйиладиган янги талабларни тушунтирди
2027 йил 19 февралдан Ўзбекистонда нақд пул муомаласининг янги қоидалари кучга киради. Янги банкнот ва тангалардаги ёзувлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлади. Марказий банк амалдаги пуллар ўз кучини сақлаб қолишини ва уларни алмаштириш талаб этилмаслигини таъкидлади.
