Ҳафта давомида ҳарорат 27 даражадан 10 даражагача пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади
23 ноябрь кечга томон ва 24 ноябрь кундузи республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси давомида кундузги ҳарорат +22…+27 даражадан +10…+15 даражагача пасаяди, шамол 22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
