Солиқ қўмитаси кешбэк ваъда қилувчи сохта Telegram канал ва ботлардан огоҳлантирди
Солиқ қўмитаси номидан Telegram’да фаолият юритаётган 50 га яқин сохта канал, гуруҳ ва ботлар аниқланди. Улар кешбэк чекларини сотиш, ижара шартномаларини пулга расмийлаштириш ҳамда зарарли иловаларни тарқатиш билан шуғулланмоқда. Қўмита Telegram маъмуриятига расмий мурожаат йўллади.
