Ўзбекистонда Сибир дарёлари оқимини буриш бўйича Россиянинг 100 млрд долларлик лойиҳаси қанчалик мақсадга мувофиқлиги баҳоланди
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири 100 млрд долларга баҳоланган Сибирдан МОга 5 млрд куб метр сув олиб келиш лойиҳасини сувни тежаш чоралари билан қиёслади. Унга кўра, кам харажат эвазига 11 млрд куб метр сув тежалмоқда. У дарёлар оқимини буриш ғоясига яна қайтилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
