Фарғонада Damas’да 20 нафар болани ташиган ҳайдовчига чора кўрилди
Фарғонада 60 ёшли ҳайдовчи Damas’да техник тавсифномада белгиланганидан ортиқ — 20 нафар болани ташигани аниқланди. У йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
