«Газ борган сари камайиб боради». Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги иссиқхона хўжаликларини огоҳлантирди
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги газ қазиб чиқариш ҳажми қисқараётгани ва ресурслар чеклангани сабабли иссиқхона хўжаликларига газни узлуксиз етказиб беришни кафолатлай олмайди. Тадбиркорларга муқобил иситиш тизимларига ўтиш тавсия қилинди, бироқ улар ҳосилни йўқотиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.
