Андижонда банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмдан ортиқ пулини онлайн қиморга тикиб юборгани аниқланди
Андижонда мижозларнинг халқаро ўтказмаларига масъул банк ходими 3,2 млрд сўмдан зиёд маблағни ўзлаштиришда гумонланмоқда. У пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб, онлайн қиморга тикиб юборган. Ҳозирда гумонланувчи қамоққа олиниб, иш судга оширилган.
