БМТ Тошкентдаги онлайн хизматлар даражасини «жуда юқори» деб баҳолади
БМТнинг Электрон ҳукумат тадқиқоти доирасидаги Маҳаллий онлайн хизматлар индексида Тошкент 194 та шаҳар орасида 37-ўринни эгаллади. Икки йилда пойтахт рейтинги 58 поғонага яхшиланди. Ҳисоботда Тошкент шаҳри портали ва мурожаатларни қабул қилувчи «Халқ назорати» платформаси алоҳида қайд этилди.
