S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини BB+ даражасигача оширди. Инвестициявий даражагача бир поғона қолди
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини барқарор прогноз билан BB даражадан BB+ даражасига кўтарди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори рейтинг. Инвестициявий BBB− даражасигача яна бир поғона қолди. «Юртимизга бўлган ишончини мустаҳкамлашни давом эттирамиз», — деди Саида Мирзиёева.
