Тошкент метросида 40 та поездга бешинчи вагон қўшиш режалаштирилмоқда
Йўловчилар оқими ортгани сабабли Тошкент метросидаги «Москва» русумли 40 та поездга бешинчи вагон қўшиш режа қилинмоқда. Келгусида яна 28 та беш вагонли таркиб харид қилиш ҳам кўзда тутилган. Ҳозирда 55 та «Москва» ва 30 та эски таркиб мавжуд. Йўловчилар ҳаддан ташқари тирбандликдан шикоят қилмоқда.
