Ўзбекистонда талабалар учун Gemini AI Plus обунасидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконияти яратилди
Талабалар Gemini AI Plus сунъий интеллект хизматидан бир йил давомида бепул фойдаланиши мумкин. Бунинг учун HEMIS иловасидан талабалик гувоҳномаси ва ўқиш жойидан маълумотномани юклаб олиб, Gemini иловаси орқали махсус таклифга ариза юбориш талаб этилади.
