Президент Кумушкондаги янги оилавий дам олиш мажмуасига ташриф буюрди (фото)
Шавкат Мирзиёев Паркентга ташрифини Кумушкон қишлоғидаги оилавий дам олиш мажмуаси билан танишишдан бошлади. «Одамларнинг даромади кўпайиб, ишлари яхшиланган сари улар дам олиш учун қулай жой излайди», — деди у. Президент бундай объектларни бошқа тоғли ҳудудларда ҳам очишга чақирди.
