Самарқандда 2027 йилдан Туркия компанияси билан электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин
Самарқандда 2027 йилдан Туркиянинг Anadolu компанияси билан электробуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Шунингдек, келгуси йили вилоятда турк компаниялари билан қарийб 250 млн долларлик лойиҳалар режалаштирилмоқда.
