Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Паркентга электропоездда борди
Президент пойтахтдан Паркент туманига сентябрда ишга тушган электрлаштирилган темирйўл орқали борди. Сафар давомида Шавкат Мирзиёев Паркентнинг янги вокзал станцияси билан ҳам танишди. Вокзалларда хизмат сифатини ошириш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
