Ўзбекистон БМТ Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 31 поғонага кўтарилди
Ўзбекистон 2026 йилги БМТ Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 194 та давлат орасида 32-ўринни эгаллади. 2024 йилги рейтинг билан солиштирганда ўсиш 31 поғонани, 2020 йилга нисбатан эса 55 поғонани ташкил этди. Мамлакат 2030 йилга келиб жаҳон рейтингининг топ 30 талигига кириш ниятида.
