Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади, бироз ёмғир ёғиши ҳам мумкин
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +25 даражагача кўтарилиб, қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Шанба куни Самарқанд ва Қашқадарёда, якшанбада эса шимолий ҳудудларнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
