СИ ўзбек тилида сифатли матн яратиши учун 6 млрд сўзли корпус Hugging Face платформасига жойланди
Сунъий интеллект моделларининг ўзбек тилини тушуниш ва қайта ишлаш имкониятларини ошириш мақсадида лотин ва кирилл ёзувларидаги 5,6 млн ҳужжатдан иборат очиқ база яратилди. Уни Qwen каби йирик тил моделларига тақдим этиш бўйича ишлар бошланган.
