«Ҳозирча бир челак ҳам сув олгани йўқ». Шавкат Хамраев — Афғонистондаги Қўштепа канали ҳақида
Афғонистондаги Қўштепа канали ҳозирча Амударёдан тўлиқ ҳажмда сув олиш учун фойдаланилмаяпти. Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевнинг баҳолашича, канал 2030 йилгача ишга тушмайди. Тошкент ва Кобул канал қурилиши якунланганидан сўнг сув олиш шартларини келишиб олишни режалаштирмоқда.
