«Тожикистон Амударёдан Ўзбекистоннинг ҳаққини олгани йўқ». Сув хўжалиги вазири — Роғун ГЭСи ҳақида
Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилиши яна камида 4−5 йил давом этади, унинг сув омборини босқичма-босқич тўлдириш эса тахминан 2035 йилгача чўзилади, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, Тожикистон Амударёда Ўзбекистонга ажратилган сувни олмаяпти.
