Президент турк компанияларини мамлакатга янада фаол инвестиция киритишга чорлади
Президент Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон-Туркия юқори даражадаги кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди. Тадбирда қатнашиш учун Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ташриф буюрди. Мирзиёев турк компанияларини қўшма лойиҳалар ва хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишга таклиф қилди.
