Тошкентда қамоқда туриб онлайн наркодўкон бошқарган маҳкум ва унинг шериклари 7 йилдан 14 йилгача қамалди
Тошкентда қамоқда туриб онлайн наркодўкон бошқарган маҳкум ва унинг фаолиятига кўмаклашган яна 8 киши судланди. Колония ходими маҳкумга телефон олиб кириб, гиёҳвандлик савдосига шароит яратган. Маҳкум шериклари орқали наркотик сотган. Гуруҳда 2 аёл ҳам бўлган. Улар 7 йилдан 14 йил 1 ойгача қамалди.
