Лолита, Райҳон, «Уммон» ва бошқаларнинг концерт рекламаларида қонун талаби бузилгани аниқланди
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар ва ташқи рекламалардаги 27 та концерт эълонида жонли ижро ёки фонограмма ҳақида маълумот берилмаганини аниқлади. Улар орасида Ани Лорак, Лолита, Райҳон, «Уммон», Ғайбулла Турсунов дастурлари бор. Қонунбузарлик учун реклама берувчилар огоҳлантирилди.
