«Инсоний» сўзи Кембриж луғати талқинига кўра 2026 йил сўзи деб топилди
Кембриж луғати «инсоний» (human) сифатини 2026 йил сўзи сифатида танлади. Тилшунослар бу сўз сунъий интеллект томонидан яратилаётган нарсалардан фарқли ўлароқ, айнан инсон қўли билан яратилганини алоҳида таъкидлаш учун тобора кўпроқ қўлланаётганини қайд этди.
