АҚШ, Мексика ва Боливия қизамиқдан холи мамлакат мақомини йўқотди
Касалланиш ҳолатлари кескин ошгани фонида АҚШ, Мексика ва Боливия қизамиқни бартараф этган мамлакатлар мақомидан маҳрум бўлди. Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти қизамиқнинг қайтиши жамоавий иммунитетдаги бўшлиқлар, жумладан, эмлаш қамровининг етарли эмаслиги билан боғлиқлигини қайд этди.
