«Бу миллий таҳдид эмасми?» Алишер Қодиров боғчаларда таълим тилини эркин танлаш тартибини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ўзбек ота-оналарга фарзанди учун боғчада бошқа таълим тилини танлаш ҳуқуқини бермасликни таклиф қилди. У буни миллий хавфсизлик масаласи деб атаб, она тилини йўқотган болага ватанпарварликни сингдириб бўлмаслигини айтди.
