Ўзбекистонда дори воситалари харидида нега узилишлар юзага келмоқда ва ССВ бу муаммони қандай ҳал қилмоқчи
Ўзбекистонда 2027 йил январидан дори воситаларини харид қилиш бўйича уч йилгача муддатга давлат шартномаларини тузиш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адиловнинг маълум қилишича, амалдаги бир йиллик тартиб таъминотда узилишларга олиб келмоқда.
