Ўзбекистон байроғининг 35 йиллиги муносабати билан Тошкентда ҳарбий марш ва фестиваль ўтказилади
18 ноябрь 11:00 да Тошкентда Ўзбекистон байроғи 35 йиллиги муносабати билан ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг намойишкорона пиёда юришлари бошланади. Улар Ғалаба боғидан Халқлар дўстлиги майдонигача боради. 17:00 да Байроқ фестивали бошланиб, дронлар шоуси намойиш этилади.
