Ўзбекистонда инвестиция лойиҳалари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларни топиш платформаси ишга туширилди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи, инвестор ва йирик буюртмачиларни бирлаштирувчи платформа ишга туширилди. Каталогда 80 мингга яқин товар ва 46 мингдан ортиқ корхона ҳақида маълумотлар бор. Инвесторлар маҳаллий етказиб берувчиларни қидириши ва ҳамкорларни танлаш бўйича буюртма қолдириши мумкин бўлади.
