Иш жойидаги шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш Меҳнат кодексида мустаҳкамланди
Ўзбекистон Меҳнат кодексида меҳнат соҳасида шаҳвоний шилқимлик қилиш тақиқлангани мустаҳкамлаб қўйилди. Бунда иш берувчилар бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт. Шунингдек, камситиш тақиқланган белгилар рўйхатига тери ранги ва сиёсий қарашлар ҳам қўшилди.
