Ўзбекистонда 20 та агрометеостанция ўрнатилади, Ўзгидромет лабораторияси модернизация қилинади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича лойиҳа ишга туширилди. Адаптация жамғармасининг 10 млн долларли гранти ҳисобига 20 та автоматлаштирилган агрометеостанция ўрнатиш, Ўзгидромет лабораториясини модернизация қилиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
