Фарғонада Ўмон компанияси иштирокида 500 МВт қувватли қуёш электр станцияси қурилади
Фарғона вилоятида 350 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади. Шунингдек, Ўмоннинг Voltamp компанияси Тошкент вилоятида юқори кучланишли трансформаторлар заводини қуради.
